Таъсирчанлик ва танқидий руҳда ўтди

31.10.2020 13:10:02

 

                      Таъсирчанлик ва танқидий руҳда ўтди

Бугун  партия вилоят Кенгашида Ўзбекистон “Адолат” СДП  вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг туман, шаҳар Кенгашлари раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ раислари, Аёллар қаноти, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари ҳамда  оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Таъсирчанлик ва  танқидий  руҳда ўтган   Пленумда  Қашқадарёлик партиядошлар  фаол иштирок этишди.

- Партиямизнинг ҳаракат йўналишини белгилаб берувчи беш йилга мўлжалланган Сайловолди дастурида сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ташқи сиёсат масалалари қамраб олинган,-деди  кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган партия вилоят Кенгаши раиси Руиддин Раупов.- Ўтган тўққиз ой давомида биз ана шу партиямиз Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида  бир қатор ютуқларга эришдик. Тўққиз ой ичида 360 маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, уларда 1850 нафар      иштирокчилар қамраб олинди. Ушбу ўтказилган сиёсий ўқувлар 38 маротаба оммавий ахборот воситаларида ёритилди.  Партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси  доирасида  2541 та хонадонга ташриф буюрилди. Юзма-юз мулоқот давомида фуқаролардан 284 та мурожаат келиб тушган бўлиб,  уларнинг асосий қисми жойида ҳал этилди. Депутатларимиз ушбу мурожааатлар юзасидан мутасадди ташкилотларга  65 та депутатлик сўровлари юборишди.

Фаолиятимиз карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. “Саховатли адолатчи”, “Энг саховатли депутат”, “Энг саховатли депутатлик гуруҳи”, “Энг саховатли партия фаоли”, “Бир ойда бир иш ўрни” “Эҳтиёжманд аҳоли депутат, тадбиркор”, “Тозалик йўлида бирлашайлик” ва бошқа партия  лойиҳалари доирасида  ижобий ишлар амалга оширилди.  Шунингдек, сентябрь ва октябрь ойларида партия фаолиятини Республика ва маҳаллий  оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда   кенг  ёритиш борасида кескин ўсишга эришилди. Шу билан бирга фаолиятимизда талай камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Масалан, маҳалла, корхона ва ташкилотларда бошланғич партия ташкилотлари  сонини кўпайтириш  борасида оқсоқликка йўл қўйилди. Деҳқонобод, Чироқчи туманлари партия Кенгашлари билан депутатлик гуруҳлари  фаолияти қониқарли эмас. Айниқса, мазкур туманларда партия ғоя ва мақсадларини  аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, депутатларнинг партия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги масаласи ҳам шу кун талаби даражасига мутлақо жавоб бермайди.  

Пленумда сўзга чиққан маърузачилар  йўл қўйилган камчиликларни    ҳал этиш йўллари  ва бундан кейинги фаолиятни шу кун талаблари даражасида ташкил  этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Пленумда  иштирок этганлар ўтган тўққиз ой давомида партия вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари фаолиятида эришилган ютуқлар билан биргаликда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам    кенг тушунчага эга бўлиб,  ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ йўл-йўриқлар олдилар.  

Пленумда  муҳокама қилинган   тўққиз ойлик фаолият натижалари   қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

                                                                                     Абдулазиз АБДИЕВ,

                                                            Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

                                                            Кенгаши раиси ўринбосари 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+