ТАЪЗИЯ, ҲАМДАРДЛИК, ТАСКИН

11.05.2021 20:05:24

Татаристоннинг Қозон шаҳридаги мактаблардан бирида юз берган фожеа туфайли 9 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 21 нафари турли даражада яраланди. Мудҳиш ҳодиса ҳар бир яхши ниятли инсонлар қалбини ларзага келтирди. Тамоман бегуноҳ инсонларнинг ўлими ОАВ ва ижтимоий тармоқлар  орқали дунё ҳамжамиятини қалқитиб юборди. Қозон шаҳри мотамга чўмди. Барча татаристонликларга биз ҳам ўз таъзиямизни изҳор қиламиз, мархумларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон " Адолат" СДП

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+