“Темир дафтар”дан фаол ҳаётга

05.05.2021 20:05:38

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ вакиллари “Маҳаллабай” асосида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами билан иш олиб бормоқда.  “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш, молиявий ёрдам кўрсатиш орқали уларни жамиятнинг фаол кишилари қаторига қўшиш бош мақсадга айланган.

Тумандаги Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Озодахон Режапова ана шундай фуқаролардан. У қўлида ҳунари бўлишига қарамай ўзгалар ёрдамига кўз тикиб яшаётганди. “Адолатчи” депутатлар аралашуви билан унга 5 миллион сўм кредит берилди. Натижада  яшаш хонадонида касаначи сифатида иш бошлади. Энди у ўз даромадига эга. “Темир дафтар”дан чиқарилганидан хурсанд.

Йилнинг ўтган даврида 20 дан ортиқ фуқаро ана шундай кўмак учун депутатлардан хурсанд бўлди.   

Барнохон БОЗОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+