Тергов хоналаридаги шароит ўрганилди 

18.06.2021 12:06:46

Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Нилуфар Акрамова ташаббуси билан Тойлоқ туман ички ишлар бўлимида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳамда “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга янги технологияларни киритиш” юзасидан Тойлоқ туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан амалга оширалаётган ишлар, шунингдек, тергов хоналарида яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари 4 та сақлаш хонаси, 16 ўринга мослаштирилган вақтинчалик ҳибсхонада ушлаб туриладиган фуқаролар учун барча шарт-шароитлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди. 16 та видеокузатув камералари суриштирув ва тергов жараёнларини онлайн тарзда Республика ички ишлар вазирлигига узатиб беради.

Хотин-қизлар учун алоҳида хона ажратилган бўлиб, уларга ҳам етарли шароитлар яратилган. Тойлоқ туман ички ишлар бўлимида 3 та тергов хоналари мавжуд бўлиб, 2 нафар терговчи, 2 нафар суриштирувчи фаолият юритади. Тергов хоналари ҳам тўлиқ камералаштирилган.

Тадбир давомида ишчи гуруҳ аъзолари тергов жараёнида иштирок этишди. Фуқаролар билан суҳбатлашишди. Шунингдек, ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги фаолияти кўриб чиқилди. Туманда автоҳалокатларнинг олдини олиш борасидаги тарғибот ишлари билан танишилди.

 

Тайлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+