Теримчиларга эсдалик совғалари топширилди

29.09.2022 20:09:50

Олтин куз ҳукм сураётган жонажон Ватанимиз далалари деҳқонларимизнинг йил давомида тиним билмай меҳнат қилиб етиштирган оқ олтин ҳосили билан тўла. Уни ёғин-сочин кунларга қолдирмай ўз вақтида йиғиб-териб олиш ҳамда рўзғорга қўшимча даромад киритиш ниятида бўлган маҳалла фаоллари, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»да турувчи банд бўлмаган кўнгилли аҳоли иш суръатини жадаллик билан олиб бормоқда. Уларга маънавий куч бағишлаш ва мароқли дам олишини таъминлашга қаратилган моддий рағбатлантириш тадбирлари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев пахта далаларида бўлиб, теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Теримчилар билан дилдан суҳбатлашиб, уларга ўзларининг эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д.Узақова тумандаги «Ҳавасманд-Қоражийда» ММТП ҳудудидаги пахтани йиғиб-териб олиш ишларида иштирок этиб, «Муродхожи» фермер хўжалиги раҳбари Б.Мамарасулов билан ҳамкорликда хўжалик далаларида меҳнат қилаётган 90 нафар теримчиларга концерт тадбири ташкил этди. Энг илғор 47 нафар теримчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+