Термиз туманилик адолатли қайнонанинг оиласи вилоятда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” деб топилди

17.05.2022 13:05:13

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан республикамиз бўйлаб май ойи “Фаровон оила сари” ғояси остида кенг нишонланмоқда. Ойлик доирасида 3 босқичдан иборат “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови ҳам ўтказилди.

Ушбу кўрик танловнинг якуний, учинчи босқичи вилоят миқёсида Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да бўлиб ўтди. Танловда вилоятимизнинг 15 та шаҳар ва туманларида ўтказилган 2-босқич ғолиблари иштирок этишиб, турли шартлар бўйича ўзаро беллашишди. Қувонарлиси, мазкур кўрик танловда партиямиз фаоли, партиянинг “Адолатли қайнона-маҳалла виждони”вилоят босқичи  кўрик танлови ғолиби Ойсифат Бозорова оиласи ҳам фаол қатнашиб, танлов якунларига кўра ҳакамлар қарори билан  вилоятда “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” деб топилиб, биринчи ўринни қўлга киритди ва БҲМнинг 15 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти сертификатини қўлга киритди. Биз партиямизнинг фаол ва фидоий аъзосини ғолиблик билан табриклаймиз ва келгусида бунданда улкан муваффақиятлар тилаймиз!.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сурхондарё вилоят Кенгаши

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+