Тиббиёт ходимлари сайловолди дастурига таклифлар билдиришди

18.01.2024 12:01:52

“Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда Жиззах шаҳар Кенгаши томонидан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида партиянинг 2019 йил қабул қилинган сайловолди дастури ижроси ҳамда янги сайловолди дастурига таклифлар йиғишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда партиянинг вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари ходимлари, депутатлар, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Тадбирда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров томонидан таъкидланганидек, “Адолат” социал-демократик партиясининг амалдаги сайловолди дастурида кўтарилган бир қатор муҳим ташаббус ва ғояларнинг аксарияти Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори, фармони ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида ўтган вақт мобайнида ижрога йўналтирилди. Ҳозирда янги сайловолди дастурини ишлаб чиқишда Жиззах вилояти бўйича бошланғич партия ташкилотларининг 90 дан ортиқ аъзоларидан 100 дан ортиқ таклифлар олинди.


Сайловолди дастур лойиҳасига таклифларни беришда партиянинг ҳар бир ходимидан тортиб қуйи бўғин аъзолари, депутатлик гуруҳи раҳбарлари, электорат вакиллари, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳам қатнашмоқда.


Тадбир давомида тиббиёт ходимлари ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, қатор таклифларни билдириб ўтишди. Партиянинг сайловолди дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда билдирилган ҳар бир таклиф юртимиз тараққиёти, фуқароларимиз фаровонлиги, сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида айтиб ўтилди.
Бугунги кунгача келиб тушган таклифлар сараланиб, партиянинг янги сайловолди дастурига киритиш мақсадида экспертларга юборилди. Ҳозирги кунда бу таклифларнинг барчаси мутахассислар томонидан кўриб чиқилмоқда.
Тадбир сўнгида 100 нафар шифокор ва ҳамширалар партия аъзолигига қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+