Тиббиёт соҳасидаги ўқитишни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди

01.02.2021 12:02:43

Депутатлар томонидан олий таълим тизимини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

  Яқинда парламент ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан Тошкент тиббиёт Академиясида олиб борилган ўрганиш ишларида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан, бугунги кунда тиббий амалиёт ўқув ҳолатидан илгарилаб кетганлиги, ўқув жараёнида ўқитиладиган фанлар савияси орқада қолаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳолат замонавий тиббий жиҳоз, ускуна, макет, муляжларнинг етишмаслили билан боғлиқ. Замонавий тиббий билим бериш учун замонавий тиббий воситалар зарур. Шундан келиб чиқиб Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиладиган “Тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кечикаётганлиги айтиб ўтилди. Аниқланган муаммолар ичида қуйидагилар ҳам мавжуд:

 

  • ОТМга молиявий мустақиллик зарур. Шунингдек, юқори малакали аудитор ва юрист керак. ОТМларда юрист штатининг ойлик маошини ошириш зарур;
  • ОТМларга академик мустақиллик бериш керак;
  • Таълим квотасини ОТМнинг ўзи белгилаши керак. Таълим квотаси ошгани сайин лаборатория воситалари, жиҳозлар, қўшимча ресурсларга эҳтиёж туғилаверади;
  • Тиббиёт соҳаси учун онлайн таълим мос эмас. Талаба ва педагог ўртасида тор доирадаги мулоқот муҳим аҳамиятга эга;
  • Тиббиёт соҳасида таълим ресурсларини бойитиш зарур. Ўқув жараёнида тирик беморни кўриш имконияти йўқ. Ушбу масала ҳали ҳам ўз ечимини топмаган;
  • Тиббиётни рақамлаштириш зарур. Ҳали ҳам маълумот ва ҳужжатлар қоғозда тайёрланмоқда;
  • Ўқув жараёнида Ментор (репититор) штатини жорий қилиш керак.
  • Талабаларда мустақил таълим олиш кўникмаси ҳали ҳам шаклланмаган;
  • Тиббиёт соҳасидаги малака ошириш соҳаси талаб даражасида эмас;
  • Номутахассис фанлар хаддан ташқари кўп. Тиббиёт соҳаси ходимлари 2 йўналишда малака оширишга мажбур: тиббий ва педагогик, ўз навбатида уларни бирлаштириш зарур;
  • ОТМ профессор-ўқитувчиларини ўзининг профессионал мажбуриятидан ташқари бошқа ишга жалб этмаслиги керак;
  • Тиббиётда био-инженер йўналишини жорий этиш керак;
  • Тиббиёт соҳасида лотин тили мутахассислигини очиш керак;
  • Шунингдек, ўқув адабиётлари муаммо. Таълим жараёнида хориж адабиётидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш керак. Муаллифлик ҳуқуқларини ҳал қилиш лозим;
  • ОТМларда Олий таълим вазирлиги таъсири улушини камайтиирш. Ҳар бир ОТМни ўз соҳасининг вазирлиги бошқарувида қолдириш.

 

ОТМда олиб борилган ўрганиш жараёнларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ушбу таклифларни қонунчиликка киритиш бўйича депутатлар хозирда тегишли ишларни олиб бормоқда. 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+