Тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик давлат тараққиётининг асосидир

27.12.2022 16:12:58

Президентимизнинг жорий йилдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида тинчлик ва барқарорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Зотан, тинчлик энг олий неъмат. Осудалик бор жойда юксалиш, ривожланиш барқарор бўлади. Президентимиз мурожаатномасида тинчликни энг бебаҳо неъмат сифатида эътироф этиб,– тинчлигимиз ва осойишталигимизнинг қадрига етишимиз лозимлиги, оилаларимиз, фарзандларимиз, келгуси авлодларимизнинг бахту камоли учун бу улуғ бойликни асраб-авайлашимиз даркор эканлигини таъкидлаб ўтдилар. «Шу мақсадда биз ёшларимизни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга янада кўпроқ аҳамият беришимиз керак», дея барчамиз учун «ҳушёрлик – давр талаби» бўлиши кераклигини уқтирдилар.

Маънавият, эътиқод, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик енгилмас кучдир. Билим, ҳунар, интилиш ва изланиш миллатни, халқни, жамият ва давлатни юксалтирувчи энг муҳим омилдир. Биз келажаги буюк давлат қуриш йўлида дадил қадам ташлаган эканмиз, бу йўлда таҳлика, уруш ва ғалаёнлар чиқариш йўлида миллатларни миллатларга, давлатларни давлатларга қарши чиқишга ундовчи турли хил «манфаатдор кучлар»нинг қутқусига алданмаслигимиз ватанини, халқини севувчи содиқ бир фуқаро сифатида, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашимиз лозим.

Дунё аҳолиси мураккаб даврни бошидан кечираётган бир вақтда, ер юзида иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва бошқа табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланаётган, халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солиши тинчликка хавф-хатарларни ортиб бориши тинч, фаровон ҳаётимиз йўлида ўта жиддий муаммоларни юзага келтириши билан хатарли эканлиги ҳақида гапириб ўтдилар.

Президентимиз мурожаатномасининг диққатга сазовор жиҳатларидан яна бири шундаки, «инсон, кейин – жамият ва давлат» ғоясини Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз лозимлиги ифода этилганлигидир. Чунончи, инсон қадри улуғ бўлган жамиятдагина давлат барқарорлиги, тинчлиги ва фаровон ҳаёти кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг тинчликсевар сиёсати баробарида энг аввало, шахснинг, инсонларнинг миллий манфаатларини таъминлашни олий қадрият деб билиб, бу борада келиб чиқиши мумкин бўлган хавф ва таҳдидларнинг олдини олишни хавфсизлик тизимининг устувор вазифаларидан бири сифатида баҳолайди.

«Адолат» СДП сайлов олди дастурининг энг биринчи саҳифаларида белгилаб қўйилган,

«халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилмоғи керак» ғояси давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини таъкидлаб, халқ ҳокимиятининг тимсоли бўлмиш вакиллик демократияси институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш;

“- ҳар бир инсон фаровонлигининг гарови бўлмиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, фуқаролик тотувлиги, миллатлараро ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш, мувозанатли, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб бориш» каби ғоялари президентимиз мурожаатномаси асосида партия ўз мақсад ва ғояларни амалга ошириш йўлида тўғри йўлдан бораётганлигига яна бир бор амин бўлдик.

Зотан, тинчлик ва хотиржамлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик бор жойда ҳаловат бўлади. Ҳаловати бор инсонларгина яшашга, яшнатишга қодирдирлар.

Гулбаҳор Қобулова,

«Адолат» СДП Марказий аппарати етакчи мутахассиси.

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+