Тошкентлик адолатчилар мукофотланди

06.09.2021 19:09:36

Мана, Ўзбекистон мустақил давлат бўлганига ҳам 30 йил тўлди. Ушбу тарихий санада мамлакатимиз ҳар жиҳатдан юксалди. Бугун унда яшаётган фуқаролар тинч-тотувликда ўз меҳнатлари орқали юрт ривожига ҳисса қўшмоқдалар.

Ана шундай меҳнатлари эътироф этилган адолатчи ҳамюртларимиз Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида “Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар. Улар орасида партия ходимлари, депутатлар, фаоллар бор.

Жумладан, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, депутат Бахром Валиев, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари Ташпўлат Матибаев, Луиза Ҳикматова, Ҳусниддин Эргашев, Бехзод Тўхтамуродов, Нодира Каримова, Собир Турсунов, Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши депутати Мирзоҳид Абдукадиров, Юнусобод туман кенгаши депутати Қаҳрамон Махаммадқулов, шаҳар кенгаши ходимларидан Ойбек Набиев, Мирзо Улуғбек туман кенгаши раиси Айгул Пернебековалар мукофотга сазовор бўлди.

Тошкент шаҳар партия ташкилоти барча мукофотланганларни муборакбод этган ҳолда мустақиллигимиз абадий бўлишини тилайди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+