Тозалик остонадан бошланади

11.05.2021 16:05:13

Мактабгача таълим муассасаларини том маънода ҳаёт остонаси, деб аташ мумкин. Чунки барчамиз ҳаётга илк қадамларимизни шу жойдан бошлаймиз. Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши фаоллари айни шу мақсадда партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида тадбир ташкил этди.

Дастлаб иштирокчиларга лойиҳадан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар, инсон саломатлиги ва тозалик, ободонлаштириш юзасидан тушунча берилди. Фарзандларимизни болаликдан озодаликка ўргатишга эътибор қаратилди. “Тозалик билан саломатлик сари” мавзусида тайёрланган буклетлар тарқатилди.

Шу куни тумандаги 20 дан ортиқ мактабгача таълим муассасларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Унда тарбиячилар билан бирга ота-оналар ҳам қатнашдилар. Энг кўп гул кўчати эккан жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Азамжон ХОЛИҚОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+