Тозалик – соғлом ҳаёт мезони

12.05.2022 15:05:22

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида кўзда тутилган мақсад-вазифалардан келиб чиқиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида ҳудудларда партия фаоллари ва депутатлар ташкилотчилигида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

сурхон3_1

Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қизириқ туман Кенгаши ва туман ёш адолатчилар қаноти Кенгаши томонидан Қизириқ тумани Педагогика коллежида “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида “Тозалик- соғлом ҳаёт мезони” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда партия туман Кенгаши ва ёш адолатчилар қаноти Кенгаши фаоллари, депутатлар ҳамда коллеж ходимлари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида атроф-муҳитни асраб-авайлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам бу борада экологик муаммоларни ҳал этишда ўз саъй-ҳаракатларини, биринчи навбатда, ушбу муаммоларнинг иқтисодий жиҳатларига қаратаётганлиги, партия экологик муаммоларни ва у билан боғлиқ фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини фақат Давлат бюджетига юклаб бўлмаслиги тарафдори эканлигини тушунтириб ўтишди.

Ўктам Мусурмонов, Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши депутати:

-           Фуқароларда шаҳар-қишлоқларимизни тоза сақлашга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан, уларни кўнгилли равишда, ҳашар йўли билан атроф-муҳит тозалигини таъминлашга сафарбар этиш, юрт ободлиги йўлида аҳолини бирлаштириш, ёшлар тарбиясида тозалик орқали тиббий маданиятни шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида бугун бошқа ҳудудлар қатори вилоятимизда ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида шаҳар ва туман кенгашларида депутатлар, партия фаоллари, соҳага оид ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан хонадонлар, маҳаллаларнинг озодалигига эришиш, айниқса, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, ҳар бир ташкилот ва муассасанинг ўз ҳудудини тоза сақлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, соҳа ходимларининг меҳнатига ва яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шу хусусда бугунги тадбир давомида ҳам тадбир ташкилотчилари туман маҳаллаларида ободончилик ишларини мунтазам олиб бориш зарурлигини, ҳашарлар уюштирилиб ўтиш йўлаклари, ариқлар тозаланиб, дарахтларга ишлов бериб бориш ҳақида тушунчалар берилди. Лойиҳа доирасида оммавий ҳашарларни ташкил этиш ҳудудларимизнинг кўркамлашишига, кўчаларимизнинг тоза ва озода бўлишига хизмат қилади. Зеро, тозалик бор жойда барака бўлади. Мазкур лойиҳа маҳалла-кўй тозалиги, ҳаво, сув каби табиатнинг бебаҳо неъматларига бепарволик қилишга кўникиб қолган баъзи одамлардаги лоқайдликни бартараф этишга кўмаклашади. Шу билан бирга, ёшлар учун тарбиявий жиҳатлари билан ҳам аҳамиятлидир.

сурхон4

Партия лойиҳаси асосида олиб борилаётган муҳим тадбирлар фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, озодаликка, саранжом-саришталикка риоя этиш, яратилган шароитларга ҳурмат, дахлдорлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилади.Албатта, бугунги вазиятдан келиб чиқиб ўзимиз яшаётган ва меҳнат қилаётган ҳудуднинг саранжом-саришта ва озодалиги, атроф-муҳит мусаффо бўлишига улуш қўшсак, ҳаётимиз янада гўзаллашиб, ҳар бир ишимизда унум ортаверади. Зеро, ҳар бир ҳудуд ободлиги, озодалиги соғлигимиз гарови саналади.

Рустам Умбаров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қизириқ туман “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+