Туман кенгаши пленуми танқидий руҳда ўтди

12.02.2024 12:02:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тўрткўл туман Кенгашининг X Пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда партия Тўрткўл туман Кенгашининг 2023 йилдаги фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тўрткўл туман Кенгашининг 2023 йилдаги фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйилган.
Партия туман Кенгаши аъзолар қабул қилиш, аъзолик бадали режалари тўлиқ бажарилмаган. Депутатлар билан туман Кенгаши ўртасидаги алоқалар суст даражада.


Ушбу камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш, Кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш мақсадида Кенгашнинг янги таркиби тасдиқланди. Кенгаш аъзоларининг овоз бериш йўли билан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тўрткўл туман Кенгаши раиси лавозимига Таджимуратова Сурайё Сатиболдиевна сайланди. Пленум мажлисида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлыбай Қаипбергенов иштирок этиб, 2024 йилда туман Кенгаши олдида турган долзарб вазифаларга кенг тўхталди. Таъкидланганидек, жорий йилда аъзолар сонини ошириш, аъзолик бадал тушумларини кўпайтириш, партия электорати вакиллари меҳнат жамоаларида янги БПТлар ташкил этиш, Парламент ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда муносиб иштирок каби масалалар Кенгаш аъзолари ва фаоллардан юксак масъулиятни талаб этади.
Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+