Тупроққалъалик адолатчи аёллар бирлашди

29.01.2024 17:01:35

   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят, Тупроққалъа туман Кенгаши томонидан тумандаги “Обод” маҳаллада ташкил этилган “Аёл маданиятини юксалтириш – соғлом оила ва жамият пойдевори” мавзусидаги маънавий-маърифий, сиёсий давра суҳбати тупроққалъалик адолатчи аёлларни эзгу мақсадлар атрофида бирлаштирди.
   Тадбирда партиянинг “Аёллар қаноти” аъзолари, “Обод” маҳалла фаоллари иштирок этишди.
   Тадбир аввалида, жамиятнинг тўлақонли ривожланиши ва тараққий этишида аёлларимизнинг муносиб меҳнатлари, мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг жамиятдаги муносиб ўринлари ва ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида сўз юритилди.


   Шунингдек, партиянинг Тупроққалъа туман “Аёллар қаноти” томонидан “Ватан келажаги ёшлар қўлида” “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи”, “Муаммо билан юзма-юз”,”Тозалик йўлида бирлашайлик!” каби лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчилар эътиборидан жой олди.
   Қумри Абдуллаева, “Адолат” СДП Тупроққалъа туман “Аёллар қаноти” раиси:
– Давра суҳбатида “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда келгуси режаларни ҳам келишиб олдик. Сафимиз фаол аёллар ҳисобига кенгайиб, катта кучга айланиб бормоқдамиз. Суҳбат давомида партиямизнинг мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишни янада фаоллаштиришни мақсад қилиб олдик.
   Бир сўз билан айтганда, фаол аёлларнинг сафимиздан жой олаётгани, партиямизнинг халқимиз орасидаги нуфузини ошиб бориши ҳамда кутилаётган депутатлик сайловларда муносиб ўринни эгаллашида аҳамияти каттадир.

Гулора ИСМОИЛОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+