Уч авлод учрашуви

15.01.2024 15:01:13

“Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши, Ўзбекистон “ВEТEРАН” жангчи-фахрийлари ва ногиронлари ҳамкорлигида 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб, Урганч Давлат Педагогика институти “Педагогика” йўналишида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга партия фаоллари, депутатлари, Афғонистон ҳудудида йигитлик бурчини ўтаб қайтган жангчи-фахрийлар ҳамда мазкур таълим масканининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирда партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон “ВEТEРАН” жангчи-фахрийлари ва ногиронлари бирлашмаси Хоразм вилоят бўлинмаси раиси - Рустам Болтаев сўзга чиқиб, Афғон жанггоҳларида 1981-1983 йилларда йигитлик бурчини адо этаётган пайтида бошидан кечирган мудҳиш кунлар тўғрисида гапириб, юртимиздаги тинч-тотув ҳаётнинг қадрига етиш, ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, эл-юрт корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб шаклланиш ҳар бир ёшнинг олдидаги асосий мақсадларидан бири бўлиши муҳимлиги юзасидан атрофлича тушунчалар берди.


Фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+