Устувор ғоялар хоразмлик сайловчилар нигоҳида

19.10.2021 14:10:57

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Абдуллаев Икрам Искандаровичнинг Хива туманидаги Туризм коллежи, Боғот туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактаби ҳамда Хазорасп туман 38-сон оилавий поликлиникада сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлари ҳам  фикр ва мулоҳазалар, савол-жавобларга бой бўлди.

   Учрашувлар даставвалида Президентликка  номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар сайловчиларга халқчил ва ҳаётий мисоллар билан  тушунтириб берилди.

Айниқса, сайловолди дастурдан ўрин олган илғор ғоялар сайловчилар диққат-эътиборидан жой олди. 

  Воҳамизда ишончли вакил учрашувлари давом этмоқда.

 

                                                                                                              Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                              “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+