Устувор йўналишлар баён этилди

29.09.2021 15:09:48

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили ғиждувонликлар билан учрашди.

Тадбирда партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари,  маҳалла фаоллари, нуронийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда сайловда илк маротаба қатнашувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни “Адолат” социал-демократик партияси Ғиждувон туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фузайлов Зикрилло кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни номзоднинг ишончли вакили билан таништирди ва сўзни партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг ишончли вакили Мақсуд Ҳамидовга берди.

Ишончли вакил аввало йиғилганларни номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Шундан сўнг номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган устувор йўналишлар йиғилган иштирокчиларга ҳавола этилди. Жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ, корруцияга қарши курашиш каби бир қатор сайловолди дастурдаги халқчил адолатпарвар ғоялар йиғилган иштирокчилар қалбидан жой олди.

Тарғибот тадбирида ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури билан таништиргандан сўнг маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, таълим соҳаси вакиллари ҳамда партиянинг фаол ёшлари сўз олиб, номзоднинг сайловолди дастури ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Бу каби сайловолди тарғибот тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+