Узоқдаги буғдойдан яқиндаги сомон афзал

14.06.2021 16:06:11

Сўнгги беш йилликда Ўзбекистон ташқи сиёсатда авваламбор, яқин қўшни мамлакатлар билан ўзаро алоқаларни яхшилашга йиллар мобайнида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этишга жиддий эътибор қаратмоқда. Айниқса, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бу борадаги қатъий сиёсати ва ташаббуслари ўз самарасини бермоқда.

Айниқса, Ўзбекистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш жараёнини узил-кесил ниҳоясига етказиш ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири сифатида муҳим вазифалар ҳал этилишига эришилди.

Жумладан, 2018 йил 9 мартдаги Тожикистон Республикасига давлат ташрифлари давомида ўзбек-қирғиз давлат чегараси ҳақидаги шартноманинг келишилган қисми ва Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг айрим участкалари ҳақидаги шартнома имзоланиши чегарани делимитация ва демаркация қилиш, чегараолди муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этди.

Бундан ташқари, мамлакатимиз иқтисодиётини ҳар томонлама юксалтириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга изчил эътибор қаратилмоқда.

Аҳамиятлиси шундаки, Ўзбекистон мустақиллик тарихида жаҳон бозорига чиқишда денгиз портларига етиб бориш асосий муаммо сифатида кўриларди. Бироқ, қўшни чегарадош давлатлар билан ҳамкорлик масалаларига етарлича эътибор қаратилмаслиги долзарб масала бўлиб қолаётган эди.

Биргина,  Тожикистон Республикаси йўлга қўйилган самарали савдо ва иқтисодий йўналишда битим ва шартномлар ўз самарасини кўрсатмоқда.

Қувонарлиси, ҳар икки давлат 2017 йилда товар айирбошлаш 70 миллион доллар бўлган бўлса, 2020 йилда мураккаб пандемия йилида ушбу кўрсаткич илк бор 500 миллион долларга етган.

Бу борадаги кўрсаткичларни янада яхшилаш учун барча ресурслардан тўлиқ ишга солинмоқда. Яқинда ҳудудлар форуми муваффақиятли ўтказилди, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган аниқ лойиҳа ва шартномалар имзоланганлиги фикримизнинг ёрқин тасдиғидир.

Умуман олганда, ўзаро мулоқотларда эришилаётган муҳим келишувлар ва аниқ манзилли дастурлар ҳар икки халқ орзу умидлари рўёби, фаровонлигига эришишнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади.  

 

Рустам ҲАЙИТОВ,

халқ депутатлари Навоий

вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+