Ваъда эмас, амалий натижа керак

04.05.2021 09:05:31

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Олтиной Маъмирова ва жалақудуқлик партиямиз фаоллари жойлардаги муаммоларнинг ечимини топиш баробарида жамоатчиликни  партиямизга бўлган қизиқишини оширмоқда.  “Муаммо билан юзма юз”  лойиҳаси доирасида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабули бу йўлда яна бир қадам бўлди.

Барнохон Бозорова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:

-Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқий  маданияти сезиларли даражада ўсган. Бу ўз ўзидан зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Қолаверса, фуқаролар қуруқ ваъдаларга эмас, амалий натижага қараб фаолиятимизни баҳоламоқда. Депутатларимиз шу сабаб ўз ваколатлари доирасида ҳар бир мурожаатга эътибор қаратиб, ечимини топмоқда.

Бир кунлик қабул 13 та муаммонинг ҳал этилиши билан якунланди. Уларнинг 5 таси тадбиркорлик, 4 таси бандлик, 2 таси коммунал хизмат ва 2 таси ҳуқуқий масалада. Бу шунча мурожаатчини “адолатчилар”га ишончи мустаҳкамланганлигини кўрсатади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

 кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+