Вакцина олишдан чўчиманг

07.07.2021 11:07:27

Коронавирус касаллиги яна ортгани сайин вакцина олишга эҳтиёж тобора кучаймоқда. Аммо турли нотўғри қарашлар ва ёлғон-яшиқ хабарлар туфайли одамлар вакцина олишдан чўчиб юрибди.

Шуни унутмаслигимиз лозимки, шунча вақтдан буён коронавирус биздан йироқлашмади. Буткул қачон йўқ бўлишини эса ҳеч ким билмайди. Шу боис ўз соғлигимизни муҳофаза қилишимиз лозим.

“Адолат” СДП ходимлари ва депутатларини бу борада намуна қилиб кўрсатсак арзийди. Шу кунга қадар кўплаб партиядошлар ўзи ва атрофидагиларнинг хавфсизлиги учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Жумладан, депутат Т.Матибаев, Учтепа туман Кенгаши раиси Б.Абдухаликов, партия фаоли Ф.Собировлар вакцина билан эмланишгандан буён ҳеч нимадан хавотир олмай кўнгиллари хотиржам эканлигини таъкидлашмоқда.

Б. Абдухаликов, “Адолат” СДП Учтепа туман Кенгаши раиси:

- Коронавирус айниқса, иккиламчи касаллиги бор беморлар ҳамда кексалар учун ўта хавфли. Ён-атрофдагиларим ҳамда яқинларимни ўйлаб, касаллик ташувчисига айланиб қолмаслигим учун мен ушбу вакцинани қабул қилдим. Сизларга ҳам шуни тавсия қиламан. Зеро, соғ эканмиз, бошқа ҳеч қандай муаммога хожат йўқ.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+