Вакцинация жараёнларига бефарқ бўлишга ҳақимиз йўқ

04.08.2021 15:08:17

Бугун барчани жиддий хавотирга солаётган каронавирус касаллигининг  янада кенг тарқалиши оқибатида кўплаб инсонлар бевақт вафот этишмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда коронавируснинг тарқалишининг олдини олиш, унга қарши самарали курашиш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар изчил олиб борилмоқда. Коронавирус оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ўз вақтида тўғри баҳоланиб, жиддий қарорлар қабул қилинмоқда.

Хусусан, Шавкат Мирзиёев бошчилигида 28 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият оғирлашгани, вакцинацияни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

– Пандемия яна авж олди. Қанча-қанча имкониятимиз ва резервларимиз кетаяпти. Бошқа йўлимиз йўқ, халқимизнинг соғлигини ўйлашимиз керак. Қанча керак бўлса шунча берамиз. Ҳар бир фуқаромизнинг ҳаёти учун курашяпмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимизга яна бир марта мурожаат қилмоқчиман: соғлигингизга ўзингиз масъул ва жавобгарсизлар. Вакцинация, вакцинация, яна бир марта вакцинация, – деди Юртбошимиз.

Шуни инобатга олган ҳолда бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳодимлари ва депутатлари ҳам эмланишди. Эмлангандан сўнг партиямиз ҳодимлари 30 дақиқа кузатув хонасида назоратда бўлиб, шифокорлардан керакли тавсияларни олишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, эмлаш - бутун дунёда бўлаётган бу мураккаб ҳолатни тўхтатиш ва енгиш учун ягона имкониятдир.

 Шу боис барчамиз аввало ўзимиз, оила аъзоларимиз ва атрофдагилар соғлигини ўйлаган ҳолда вакциниция жараёнларига бефарқ бўлишга ҳақимиз йўқ.

Маҳмуд ҲОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+