Ватан келажаги ёшлар қўлида

03.05.2024 10:05:51

Ўзбекистон "Адолат" СДП Фурқат тумани Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги "Ардахшон" МФЙ ҳудудида жойлашган 33-умумий ўрта таълим мактабида "Ватан келажаги — ёшлар қўлида" партия лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари иштирок этдилар. Дастлаб, партия етакчиси Нодиржон Олимов фанлар кесимида миллий сертификатларни қўлга киритган 7 нафар иқтидорли ўқувчиларни илк ютуқлари билан муборакбод этди.

Шундан сўнг, мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар хусусида сўз юритиб, мустақил ҳаёт остонасида турган ёшларга омад ёр бўлишини тилади. Ёшларга "Адолат" СДП партиясининг дастурий мақсадлари ҳақида батафсил маълумот берар экан, партия дастурида ўсиб келаётган ёшларнинг истеъдодларини тўла қонли намойиш этишлари ва жамиятда муносиб ўринларини эгаллашлари учун илгари сурилган ташаббуслар ҳақида ҳам сўз юритди.

Самимий мулоқотлар давомида ёшлар партиянинг янги Сайловолди дастури учун ҳам ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб ўтдилар.

 

"Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+