Ватан тараққиёти   - ислоҳотларнинг долзарблигида

27.01.2021 19:01:13

Бугунги кунда миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини янги босқичга кўтариш, халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида юзага келган бир қатор камчилик ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида  Сайлов кодексининг бир неча моддаларига қўшимчалар киритиш айни вақтда  олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг  ёрқин намоёнидир.  

Сайлов кодексининг 46-моддаси. Ташвиқотни оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориш тартибидан иборат бўлиб, унга кўра “(бешинчи қисм) Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партиялар билан келишилган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан белгиланади”,- деб ёзилган. Киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар “(бешинчи қисм) Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партияларнинг фикрини ўрганган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан белгиланади”,- деб ёзилган. Бу киритилаётган ўзгартиришлар  натижасида келишув жараёни бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдонига тегишли эканлиги ва бу жараён ажратилган давлат маблағлари миқдоридан келиб чиқиб, амалга оширилиши сабабли сиёсий партиялар билан мажбурий келишув тартиби бекор қилинмоқда.

Дарҳақиқат, бугунги кунда оммавий ахборот воситаларининг  шаффофлиги, очиқлиги  ортиб барча соҳаларда олиб  борилаётган ўзгаришларни ҳеч қандай ўзгартиришсиз халққа етказиш муҳим сиёсий қадам бўлди, десак янглишмаган бўламиз. Яқинда бўлиб ўтадиган сайловларда  ҳам, оммавий аҳборот воситаларининг олдида бир қанча муҳим масалалар турибди. Уни амалга ошириш учун  эса журналислардан ўткир зеҳн ва куч-ғайрат талаб қилинади.

 

Дилрабо ЧОРИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+