Веломарафон соғлом турмуш тарзини ёқтирадиган 300 га яқин иштирокчини бирлаштирди

25.07.2024 10:07:19

«Адолат» СДП Қашқадарё вилоят ва Косон туман Кенгаши, ,вилоят ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими, туман ҳокимлиги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда Косондан Китоб туманигача веломарафон ташкил этилди. «Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик» шиори остида уюштирилган веломарафонда партиядошларимиз ҳам фаол қатнашдилар.Унда партиянинг туман Кенгаши раиси Ҳамза Ўринов «Адолат» СДПнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида амалга ошириб келинаётган ишларини иштирокчиларга тушунтириб ўтди.

Веломарафонга 300 нафардан ортиқ қизиқувчилар қўшилдилар. Экологик тоза транспорт эвазига тадбир байрамона руҳда бўлиб ўтди.

Веломарафонда ўз жисмоний фаоллигини ҳар томонлама намоён эта олган барча иштирокчиларга «Адолат» СДПнинг эсдалик совғалари топширилди.

Ёқуб Амирқулов,
«Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+