Вобкентда ижодкор ёшлар тақдирланди

14.12.2022 15:12:54

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш-авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида ҳудудлар бўйлаб «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танлови ўтказилгани барчамизга маълум.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128 моддасига бағишлаб чизилган Бухоро вилоятидан 500 дан ортиқ ижодий ишлар орасидан Вобкент туман ёшларининг ҳам бир қанча ижодий ишлари саралаб олинган бўлиб, мана шу расмларнинг ижодкорлари 13 декабрь куни туман Халқ таълими бўлими фаоллар залида «Адолат» СДП Бухоро вилояти Кенгаши раиси М.Ҳамидов ва партиянинг туман Кенгаши раиси М.Рўзиева, шунингдек, туман Халқ таълими бўлими мудири М.Фармоновлар иштирокида тақдирланиб, уларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида Вобкент туман халқ таълими бўлими мудири М.Фармоновга партиянинг равнақи йўлида олиб бораётган самарали фаолияти, мақсад ва вазифаларини ҳаётга тарғиб қилишда қўшаётган улкан ҳиссаси учун партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилди.

Маҳбуба РЎЗИЕВА,

«Адолат» СДП Вобкент туман Кенгаши раиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+