Воҳада сахий қалблилар кўп

14.06.2022 15:06:12

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги донорлик акциясида бугун вилоятдаги нафақат партия фаоллари балки кўплаб ҳамкор ташкилотлар ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Ҳар галгидек, бугун ҳам Қон қуйиш маркази вилоятда фаолият олиб бораётган Миллий гвардия офицер ва сержантлари билан гавжум бўлди. Шу куни ўнлаб миллий гвардия вакиллари ўз ихтиёрлари билан қон топширдилар.  Биз уларнинг айримлари билан мулоқотда бўлдик.

-Одамийлик, раҳм-шафқатлилик ўзбек халқимизга хос фазилатдир,- деди Миллий гвардия вакили Шаҳзод Баратов.- Айрим болажонларимиз бир умр ётиб қолган. Уларга оқибатли бўлиш, меҳр мурувват улашиш инсоний бурчимиздир. Мен Ўзбекистон фуқароси сифатида ана шундай ўзгалар кўмагига муҳтож фарзандларимизга ёрдам бераётганимдан мамнунман.

Дарвоқе, юқорида таъкидлаганимиздек вилоятимизда акция давом этмоқда. Сахий қалблилар сафи кун сайин ортиб бораяпти.

 

Достон Нусуров, партия фаоли

Уюштирди: Комил Сахатов

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+