Янги БПТ иш бошлади

16.05.2024 16:05:51

Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон шаҳар кенгаши аъзолари сафи кенгайиб бормоқда. Жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини олиб бориш баробарида “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида андижонлик “адолатчилар” жойларда янги сафдошларимизни ўз ёнига олмоқда.

Андижон давлат университетида бўлган партия фаоллари олийгоҳ профессор ўқитувчилари ва талабаларини “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури, ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари билан яқиндан таништирдилар. Партия лойиҳалари асосида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Жанона Раҳимова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:

- Тарғибот тадбири шу куннинг ўзида самара берди. 20 нафар иштирокчи сафимизга қўшилиш истагини билдирди. Уларга эргашиб яна кўпчилик талабалар ҳам “Адолат”ни танламоқда.

Турсунхўжа Жабборхонов, Андижон давлат университети докторантура талабаси:

- Илмий фаолият билан банд бўлиб сиёсий жараёнлардан очиғи тўлиқ хабардор бўлмаётган эдим. Бугун кўп саволларимга жавоб топдим ва менда партия сафига кириш истаги туғилди. Қўлимдаги гувоҳнома масъулиятимни ҳам оширди.

Сафимизга қўшилган профессор ўқитувчилар янги БПТда бирлашдилар.



“Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+