Янги ҳаёт туманида сайловчилар билан учрашув

08.10.2021 10:10:13

 

“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Абдураҳимовичнинг  сайловолди дастури билан кенг оммани таништириш мақсадида жойларда номзоднинг ишончли вакили билан учрашувлар давом этмоқда.

“Адолат” СДП Янги ҳаёт туман Кенгаши томонидан тумандаги 330 – мактабда ана шундай учрашувлардан навбатдагиси ташкил этилди. Унда партия фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда янги ҳаётлик сайловчилар иштирок этди.

Учрашувда дастлаб номзоднинг ишончли вакили Садриддин Туробжонов сўзга чиқиб, номзоднинг таржимаи ҳоли билан сайловчиларни яқиндан таништирди. Сўнг сайловолди дастурдан ўрин олган ҳар бир бандга алоҳида тўхталиб ундаги ғоялар мазмунини, олдинга қўйилган аниқ режа ва мақсадларни келтириб ўтди. Жумладан, мамлакат бойлиги: ери, ўрмонлари, минерал ресурслари ва бошқа табиий ресурслари мансабдорларга эмас, сўзсиз халққа тегишли бўлиши кераклиги, мамлакат пойтахтини кенгайтириш ва ривожлантириш тарафдордори эканлигига урғу қаратилган ҳолда мавжуд хонадонларни бузиш эвазига эмас, пойтахтнинг маъмурий марказини, яъни Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва давлат идораларини шаҳардан ташқарига чиқариб, пойтахтни халқимизнинг дам олиш, саёҳат қилиш ва ҳордиқ чиқариш масканига айлантириш бош мақсадлардан бири қилиб олинганлиги қайд этилди. Пойтахтни том маънода халққа берамиз,  – деди номзоднинг ишончли вакили.

Шунингдек, партия фаоллари ҳам сайловолди дастурда белгиланган устувор мақсадлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.

Учрашув якуни савол-жавобларга бой бўлди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+