Янги йилнинг хайрли тадбирлари бошланди

04.01.2024 11:01:08

Янги 2024 йилнинг илк кунларини депутатларимиз томонидан хайрли тадбирларга ташаббускорлик руҳида бошлаётганликлари қувонарли, албатта. Данғара тумани Кенгаши депутати Равшанбек Яқубжонов ташаббуси ҳамда у раҳбарлигидаги “Дадамирза Ёқубжонов” фермер хўжалиги ҳомийлиги асосида тумандаги Яшик МФЙ ҳудудидаги Нафосат кўчасидан оқиб ўтувчи ариқнинг 700 метр қисмига лотоклар ётқизилмоқда.


Маҳаллий аҳоли учун баҳор, ёз ва куз фаслларида оқава сув танқислиги туфайли экин майдонларини суғориш ва зарур кундалик эҳтиёжларда қийинчиликлар юзага келар эди. Аҳоли талаб ва истаклари асосида беминнат яратилаётган бундай қулайликдан маҳалланинг каттаю-кичиги хурсанд. Яшик қишлоғининг чекка ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонларига ҳам оқава сувининг етиб бориши таъминланмоқда.


Сув, бу – оби ҳаёт. Сув бор экан, ҳосилларимизда барака бўлиб, аҳоли турмуш шароити яхшиланади. Равшанбек Якубжоновнинг сайловчилари учун туҳфаси эса, ҳар бир хонадонларда сархил маҳсулотлар етиштирилишга, маиший шароити яхшиланишига ва дастурхонлар мўл-кўллигига замин яратади.

“Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+