Янги марралар остонасида

14.02.2022 13:02:20

Президентимизнинг ташаббуслари билан «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган кенг кўламли ислоҳотларни ва инсон қадри учун хизмат қиладиган янги марраларни белгиладик.

Мазкур «2022-2026 йилларга мўлжалланган «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»нинг устувор йўналишлари» бўйича, Нукус давлат педагогика институтида партия фаоллари ва институтнинг профессор ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирни халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, партия Қорақалпоғистон Республикаси «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси Улбосын Сейтжанова олиб борди.

Мазкур «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида» аҳолининг барча қатламлари айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни билим ва касб-ҳунарга ўргатиш, иш ўринлари, даромад манбаи, турар жойлар билан таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилган.

Тадбир якунида таълим соҳасига бўлган эътибор ҳамда келажакда амалга ошириладиган катта мақсадлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, эндиликда барчамиз юрт келажаги йўлида замон билан ҳамоҳанг ишлашимиз ва ўз касбимизга янада масъулият билан ёндашимиз кераклиги айтиб ўтилди.

Улбосын СEЙТЖАНОВА,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати,

"Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

«Аёллар қаноти» раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+