Янги Миробод маҳалласи “Замонавий лойиҳа” асосида қурилди

29.04.2022 17:04:51

Миробод тумани “Янги Миробод”  маҳалла  фуқаролар  йиғини “Замонавий маҳалла” лойиҳаси асосида  қуриб топширилган. Аммо лойиҳа асосида  қилинган ишлар бўйича аҳоли томонидан Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати О.У.Абдуллаевага мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаат жойига чиқиб ўрганилди ва аҳоли билан сайёр қабул ўтказилди.

Унда аҳоли томонидан билдирилган фикрлар инобатга олиниб, шаҳар архитектура қурилиш талабларига жавоб бериши, норматив ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганиб чиқилиши ва тегишли ташкилотлар билан бу борада  музокаралар олиб борилиши таъкидланди.

Бундан ташқари ўрганиш давомида тунги вақтда фаолият юритувчи кўнгил очар объектларни назоратга олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш буйича маҳалла профилактика инспектори,  туман ҳокими ёрдамчисига  бир қанча таклифлар бериб ўтилди.

 

Камола ТОШХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+