Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт

08.01.2022 17:01:24

Бугунги кунда Янги Ўзбекистон инсон қадрини улуғлаш, адолатли ва халқпарвар давлат қуриш каби муҳим ғоялар асосида  барпо этилмоқда. Давлатимиз Раҳбари томонидан олға сурилаётган бундай улуғвор мақсад асосида фуқароларимиз янгидан-янги ислоҳотларнинг ҳақиқий яратувчисига айланиб бормоқда.

Шу сабаб, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида юртимизда кейинги беш йилликда олиб бориладиган ислоҳотларнинг зарур барча асосларини яратишга асосланган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси жорий йил интернетдаги regulation.gov.uz, 2022-2026.strategy.uz ва jamoatchilik.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида қарийб 100 та мақсадларга эришиш назарда тутилмоқда.

Мазкур Фармонда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, барча шаҳар ва туманларда, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали фуқароларнинг яшаш ва меҳнат шароитини янада яхшилаш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Шу билан биргаликда Фармонда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларни ҳар томонлама етук ва соғлом бўлиб улғайишлари учун зарур барча шароитларни яратиш ҳам муҳим ўрин эгаллади.

Қолаверса, Фамонда халқ фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида кўплаб чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Шундай экан, барчамиз мазкур Фармон муҳокамасига бефарқ бўлмасдан ўз фикр ва мулоҳазаларимиз билан фаол иштирок этишимиз лозим.

Офтобой НИШОНОВА,

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати,

партиянинг “Аёллар қаноти” фаоли”

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+