Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси ёшлар нигоҳида

24.02.2022 10:02:46

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят “Ёш адолатчилар” Қаноти Кенгаши ташаббуси билан, Термиз Давлат Университети талабалари ўртасида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг долзарблиги муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.  Тадбирда партия вилоят “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши фаоллари, депутатлар, Университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этишди. Тадбирда партиялар фаолияти, уларнинг давлат ва жамият тараққиётидаги аҳамияти ҳамда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар хусусида фикр алмашилди.

 Тадбирда вилоят “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси, Ёшлар Парламенти аъзоси Сардор Очилов сўзга чиқиб  мамлакатимиздаги сиёсий партиялар фаолияти ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

 Тадбирда сўзга чиққанлар стратегияда Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни бартараф этиш, фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари хусусида гапириб ўтишди.

Сурхонтадбир2

 Айтиш жоизки, Тараққиёт стратегияси Давлат Дастурида «инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» умумий тамойилини бирлаштирувчи 7 та устувор йўналиш белгиланган. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш устувор йўналишлари шулар сирасига киради. Шунингдек, мулоқотлар давомида ёшларни, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, илмий тадқиқотлар йўналишида изланишлар олиб бораётган ёш олимларимизни қўллаб-қувватлаш истиқболлари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, тадбирда «Адолат» СДПнинг ўз дастурий мақсадларидан келиб чиқилган ҳолда Тараққиёт стратегияси Дастуридаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди. Хусусан, Электрон парламентнинг шакллантирилиши депутатлар ва фуқаролар билан бевосита алоқада бўлиш, муаммоларига тўғридан тўғри ечим топишда муҳим аҳамиятга эгалиги айтиб ўтилди. Рақамли технологияларни ҳар бир соҳага кенг татбиқ этилишининг узвий давом эттирилиши, жамият ҳаётида маҳалла институтининг ролини янада ошириш масалаларини белгиланганлиги иштирокчилар томонидан маъқулланди. Энг асосийси, олий таълимга квоталар сонини босқичма босқич ошириб борилиши барчага манзур бўлди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

  Фахриддин Орифхонов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+