Янги Ўзбекистон - янги сайловлар бўсағасида

24.08.2021 16:08:10

Ўзбекиситон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан Жарқўрғон бизнес ва енгил саноат техникумида педагог ходимлар ва ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар бўсағасида” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда партия  фаоллари, депутатлар, педагог ходимлар, БПТ аъзолари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида  муносиб иштирок этиши, хусусан, биринчи марта Президент сайловида иштирок этаётган ёшларга ўз сайлов ҳуқуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқа сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан таништириб ўтилди.

Хусусан, мазкур тадбирда мактаб жамоаси ва мазкур ўқув юрти ёшларнинг ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириш, айниқса, сайловда уларнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда жорий йилнинг 24 октябрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа экани, ҳар бир фуқаро Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқидан фойдаланиб, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиши Ватанимиз келажаги учун алоҳида аҳамиятга эгалиги таъкидланди. Шунингдек, тадбирда сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов қонунчилигида белгиланган конституциявий ҳуқуқлари билан таништирилди.

Қизларшой Раҳматова, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:

- Сайловлар мамлакатда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келганини яққол кўрсатди. Сайловлар жараёнида фуқаролар ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланиши учун шароит яратилиши, тенглик, ошкоралик ва адолатлилик тамойилларига қатъий амал қилинишига эътибор қаратиляпти. Ўзбекистонда олиб борилаётган янги демократик ва эркин мамлакатни яратишга қаратилган кенг қамровли ва изчил ислоҳотлар доирасида халқ ҳокимиятчилиги конституциявий тамойилини ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини таъминлаш сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро, демократик ва адолатли сайловлар-бу демократиянинг ўта муҳим ва зарур шартларидан ҳисобланади. Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида амалга оширилган сайловлар даврида орттирилган тажриба, сайлов қонунчилиги ва амалиётимизда юзага келган айрим бўшлиқлар ва ечимини кутаётган вазифаларни ҳам кўрсатиб қўйди.

Тадбир давомида иштирокчилар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Баҳром ШОМУРЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман “Ёш адолатчилар қаноти” Кенгаши раиси

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+