Янги Ўзбекистон Ёшлари - Янги марралар сари олға

06.07.2022 17:07:31

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. 

30 июнь куни мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон” боғида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида “Ёшлар куни”га бағишланган тантанали ёшлар форуми бўлиб ўтди. Тадбирда юртбошимиз мамлакатимиз ёшларини табриклаб, нутқ сўзладилар.

Президентимиз ўз нутқида ёшларга қарата “Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессансни бунёдкорларисиз”, “Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман”, деб айтган сўзлари биз ёшларнинг қалбимизга янада улкан мақсадларни ва орзу-истакларни солиб, кўксимизни шижоатга тўлдирди. Дарҳақиқат, биз ёшлар мана шундай беқиёс ва бетакрор, ёшлар учун кенг имкониятлар ешиги очилган юрт фарзандларимиз. Бугун биз ўқиб, изланиб, ўз устимизда ишлаб, мамлакатимиз тараққиёти учун ўз ҳиссамизни қўшишимизда ва юксак чўққиларга эришишимизда ҳар бир соҳада биз ёшларга ғамхўрликларнинг улкан намунасини кўришимиз мумкин.

Форумда давлатимиз раҳбари биз ёшлар учун яратилажак қўшимча имкониятларни эълон қилди. Шунингдек, “Бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам “Ёшлар дафтари”да кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш имконияти яратилади”, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун йилда бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуролларни сотиб олиш харажатини давлат ўз зиммасига олади”, - деди, юртбошимиз. Бу ҳам юртбошимизнинг ёшларга, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандларига кўрсатаётган ғамхўрликларнинг юксак наъмунасидан далолат.

Байрам табригида таъкидланганидек, хусусий таълим муассасаларида IT бўйича ўқиш истагини билдирган ёшларга ҳам 20 миллон сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади. Айтиш лозимки, таълимга бўлган эътибор келажакка бўлган эътиборнинг энг олийсидир. Зеро, сифатли ва самарали таълим билан инсон энг юксак чўққиларни забт этади. 

Тадбир давомида шу кунларда мамлакатимизда Конституциямизни умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқилаётганини таъкидланиб, Конституциямизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида келиб тушган таклиф ва ташаббусларнинг 70 фоиздан ортиғи айнан ёшларимиз томонидан билдирилгани мени жуда қувонтирди”, -деди Президентимиз. Дарвоқе, миллат тақдирига бефарқ қарамаслик, юрт тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб бу борада дахлдорлик туйғусида бўлиш буюк калажакни баҳамжиҳатликда яратишда муҳим омиллардан саналади. Зотан, буюк келажак буюк мақсадлар ва буюк амаллар, билан қурилади.

Мен ҳам шу азиз Ватаннинг фарзанди сифатида байрам тадбирида Юртбошимизнинг сўзлаган нутқидан янада руҳланиб, шижоат билан буюк келажагимизни қуришда, мамлакатимиз равнақи йўлида бор куч-ғайратимни сафарбар этаман.

Санжар МАЙДОНОВ,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+