“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

23.08.2022 17:08:33

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши фаоллар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия Сиёсий Кенгаши «Ёшлар қаноти» раиси Муҳаммаджон Валиев иштирокида Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига бағишланган «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда партия вилоят Кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, «Ёшлар парламенти» ва «Ёшлар қаноти» аъзолари партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни аввало партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов кириш сўзи билан очиб, сўзни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия Сиёсий Кенгаши «Ёшлар қаноти» раиси Муҳаммаджон Валиевга берди. Муҳаммаджон Валиев аввало мамлакатимизда халқ манфаати, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг маъно-мазмуни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб дамократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳамда юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари кишида ўзгача бир шукроналик ҳиссини мавжлантиради.

бух2_16

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса-авлод вакиллари, ижтимоий-ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари ҳаётий мисоллар орқали батафсил айтиб ўтилди. Шунингдек, партиямиз дастурий мақсад ва ғояларини ҳаётга татбиқ этишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, партиямиз ғояларини Конституциямизга киритилиши кутилаётган ўзгариш ва янгиланишларда ҳам кўришимиз мумкинлиги тўғрисида сўз юритилди. Албатта ислоҳотларимиздаги бу каби ўзгариш ва янгиланишлар аввало инсон қадри ва унинг фаровон ҳаёти учун қилинаётган эзгу амаллар эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айтилганидек, бугун Ўзбекистон ўз мустақил тараққиётининг сифат жиҳатдан янги босқичга қадам қўйди. Бу йўлда у жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари ва йирик халқаро ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларини ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришилмоқда.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси халқимизнинг тинчлиги, истиқболи, бунёдкорлигига қаратилганлиги эътироф этилди. Юртимизда камолга етаётган ёш авлод вакиллари қалбида Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч, садоқат, бунёдкорлик туйғуларини янада жонлантириш муҳим вазифалардан бири эканлиги қайд этилди.

Тадбирдан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партия Сиёсий Кенгаш «Ёшлар қаноти» раиси Муҳаммаджон Валиев партия Бухоро вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти»нинг фаолияти билан яқиндан танишиб, вилоят Кенгаши «Ёшлар қаноти» раисига фаолиятни янада ривожлантириш борасида ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+