“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик”

07.06.2021 15:06:47

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги тобора яқинлашмоқда. Мазкур шонли сана муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар кенг миқёсда ўтказилмоқда. Масалан, шу кунларда Наманган вилоятида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган тадбирлар ташкил этилмоқда. Уларда “Адолат” СДП вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Айниқса, пойтахтдан ва вилоят марказидан келган таниқли ижодкорлар билан учрашувлар аҳолига манзур тушмоқда. Шундай тадбирлардан бири Тўрақўрғон туманидаги 2-касб-ҳунар мактабида ҳам бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари ўз сўзларида  бугунги кунда мамлакатимизда халқ турмуш фаровонлигини ошириш йўлида оламшумул ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидладилар.  Аҳолининг бирон қатлами кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан четда қолмаяпти. Айниқса, маънавиятни янада юксалтириш борасида катта режалар рўёбга чиқарилмоқда.

“Янги Ўзбекистонда янгича дунёқараш” шиори остидаги мазкур учрашувда Муқимий номли Ўзбекистон давлат мусиқали  театри актёрлари Муқаддас Мамадалиева, Равшан Дадажонов, Мусаллам Дадажонова, вилоят мақом ансамбли раҳбари Орифжон Эргашевлар ижросидаги қўшиқлар даврага файз киритди. Куйлар рақсларга уланди.

- Истиқлолмизнинг 30 йиллиги байрами шукуҳи ҳамма жойда сезилиб турибди, - дейди “Адолат” СДП Тўрақўрғон туман кенгишининг раиси Заҳрохон Аҳмедова. – Тарғибот ишларида фаолларимиз ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар. Корхона, ташкилот, муассасалар, маҳаллаларда ўтказилаётган давра суҳбатлари, учрашувларда ўтган давр мобайнида юртимизда амалга оширилган ўзгаришлар кенг тарғиб қилинмоқда. Келгуси тараққиёт режаларининг улуғворлиги ҳам кенг тараннум этилмоқда. Бундай тадбирларда қатнашаётган ҳар бир киши катта таассуротларга эга бўлмоқда.

 

Нурбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Алолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+