Янги Ўзбекистонда гендер тенглик масалаларига янгича ёндашув

13.09.2022 18:09:25

Инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган, мамлакатимизда унинг равнақи йўлида тер тўкаётган ҳар бир инсон меҳнатлари юксак даражада қадрланиб, уларга давлатимиз томонидан улкан эътибор ва ҳурмат кўрсатилмоқда. Юрт равнақи ҳамда мамлакатимиз манфаати йўлида юртимиз хотин – қизларининг амалга ошираётган ишлари катта аҳамиятга эгадир.

Энг аввало аёл – озод ва обод юртда фарзандлар улғайтираётган она, жамият ҳаётида ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган фаол ва ташаббускор инсон. Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсати даражасида эканлиги бежиз эмас.

Жамиятимизда аёлларга бўлган ҳурмат – иззатни янада орттириш, гендер тенглигига эришиш, оилалар мустаҳкамлигини ошириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида юртимизда яшаётган ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг бахтли ҳаёт кечириши асосий мақсад қилиб олинган.

самарқанд3_1

Шу мақсадда Ўзбекистон «Адолат» СДП Тойлоқ туман Кенгаши ва туман «Аёллар қаноти» билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистонда гендер тенглик масалаларига янгича ёндашув» мавзусида хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда партиянинг туман Кенгаши раиси Н.Акрамова, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ҳуқуқшуноси Ш.Негматова, «Қўшчинор» газетаси мухбири Д.Камолова ва партия фаол хотин-қизлари шунингдек партиянинг бошланғич партия ташкилоти раислари иштирок этишди. Тадбир ташкилотчилари томонидан Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда қабул қилинаётган қонун, қарор ва фармон ҳужжатлари мазмун-моҳияти, гендер тенглик масалалари борасида сўз юритилди.

самар4_1

Нилуфар Акрамова, партиянинг Тайлоқ туман Кенгаши раиси - Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти ва ҳунармандчилик билан шуғулланаётган опа-сингилларимиз, ўз оиласининг бекаму-кўстлигини таъминлабгина қолмасдан, мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий, маърифий ривожланишига ҳам ўзларининг беҳисоб ҳиссаларини қўшаётганлиги рост. Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ҳам фаол ҳаракат қилиб, илм-фан ривожига салмоқли ҳиссаларини қўшиб келаётган олима аёлларимиз юртимиз аёлларига ибрат намунаси бўлмоғи лозим. Юксак истеъдодли қизларимиз кўксида давлат мукофоти, давлат ва жамият ишларида фаоллик кўрсатаётган опа-сингилларимиз кўксида сенаторлик, депутатлик нишонлари, турли соҳаларда куну-тун ўз меҳнатлари билан эл-юрт фаровонлигига улуш қўшаётган фидойи, заҳматкаш аёлларимиз кўксида эса мамлакатимиз орден ва медаллари ярақлайди. Албатта буларнинг барчаси истиқлолимиз берган эъзоз ва бахт нишонасидир.

Тадбир кўтаринки кайфиятда давом этиб қизғин савол жавобларга бой бўлди. Шунингдек партия сайловолди дастуридан ўрин олган хотин-қизлар манфаатлари билан боғлиқ мақсад ва вазифалар моҳияти иштирокчиларга тарғиб этилди. Тадбир сўнгида партия фаолиятига кўмаклашиб келаётган хотин-қизлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Феруз Абдуковулов,

«Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+