Янги Ўзбекистоннинг пойдевори мустаҳкам бўлади

18.07.2022 16:07:58

Депутат сифатида айни кунларда қайси бир даврага кирсам суҳбат мавзуси Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимчаларга бориб қадалмоқда. Халқ вакили сифатида жамоатчиликка бундан кўзланган мақсад ва Бош Қонунимизнинг янада мустаҳкам асосда яратилиши ҳақида гапирар эканман у янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдевори бўлишини таъкидлайман.

Киритилаётган ўзгаришларнинг ҳар бири аҳамиятли. Айниқса, инсон қадри масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини юртдошларимиз қўллаб-қувватламоқда. Давлатимиз раҳбари бу борада “Инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатда давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлмоғи шарт. Янгиланаётган Конституциямизда ушбу тамойиллар аниқ ифода этилиши, ўзининг мукаммал ҳуқуқий ечимини топиши зарур”, дея таъкидладилар.

Шу ўринда бир таклиф. Амалдаги Конституциямизнинг 40-моддасида “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, дея кўрсатиб ўтилган. Шунга қўшимча равишда “Давлат малакали тиббий хизматни кафолатлайди”, деган жумлани киритиш лозим. Бу давлатнинг халқ саломатлигига бўлган эътиборини янада оширади.

Илҳомжон Абдулазизов,

халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+