Янги Сайловолди дастурига педагоглар таклифи

22.01.2024 11:01:31

    Ўзбекистон "Адолат" СДП, Фарғона вилоят, Фурқат тумани Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги "Кўк дўппи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 3-умумтаълим мактабида "Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда - сиёсий партияларнинг ўрни" лойиҳаси доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
   “Бағиш” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бошланғич партия ташкилоти раиси Зумрадхон Аҳмедова ҳамда мазкур мактаб директори Гулнорахон Султоновалар билан ўтказилган мулоқот давомида эса, 2024 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнга, партиянинг янги Сайловолди дастури лойиҳасининг тайёрлаш юзасидан педагогларнинг таклиф ва мулоҳазалар ўрганилди.
    Барчага маълумки, сўнгги йилларда аҳоли орасида саратон касаллигига чалиниш ҳолати ортиб бормоқда. Ушбу касаллик айниқса, ёшлар ўртасида кўпроқ қайд этилаётганлиги ачинарли ҳолдир. Мутахассислар фикрича, бунга иқлимнинг ўзгариши ҳамда таркибида кимёвий моддалар, трансёғ ва шакар мавжуд бўлган озиқ –овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, савдо расталаридаги маҳсулотларни сақлаш тартибига амал қилмаслик каби қатор омиллар сабаб бўлаётгани эътироф этилди. Партиянинг Сайловолди дастурига мутахассислар томонидан савдо расталаридаги озиқ –овқат маҳсулотларининг сифати ва истеъмол муддатларини қатъий назоратини олиб бориш, ички бозорга турли қинғир йўллар билан олиб кирилаётган, ҳеч қандай сифат сертификати бўлмаган болалар учун ширинликлар, рангли желе ва шу каби бошқа ширинликлар савдосига барҳам бериш, мактаб ошхоналари ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудларида уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар савдосига чеклаш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
   Самимий мулоқотдан сўнг 3-умумтаълим мактабнинг партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 5 нафар фаол ўқитувчиларига партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП,
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+