Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови

08.02.2024 13:02:49

   Айни дамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида Андижон давлат тиббиёт институтида “Янги таҳрирдаги Конституция – инсон, жамият ва давлат ривожининг гарови” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
   Унда партия раҳбари йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституциямизнинг қабул қилиниши ва унинг аввалгисидан фарқлари юзасидан тушунчалар бериб ўтар экан, Бош қонунимизга киритилган ўзгаришларга атрофлича тўхталди.


   Таъкидланганидек, жамиятимизда фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳар қачонгидан долзарб вазифага айланди. Бугун қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришлар замирида айни шу масала ётади. Айтиш мумкинки, бу борада сиёсий партиялар олдига давлатимиз раҳбари томонидан катта вазифалар қўйилмоқда.


   Ўз Сайловолди дастурида янги Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлашни бош мақсад қилиб олган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзолари фаолиятида бу кенг ўрин эгаллагани бежиз эмас. “Куч-адолатда” шиори остида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, “адолатчилар” қонунлар ижросини таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида сезиларли ишларни амалга оширмоқдалар. Натижада жамоатчиликда уларга бўлган ишонч ортиб боряпти.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+