Янги вирус учун янги вакцина

19.05.2021 16:05:27

Коронавирус хавфи яна кучайган бир вақтда ўз саломатлигининг қадрига етадиган  инсонлар унга қарши вакциналарни қабул қилишмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ташпўлат Матибаев ҳам ўзи ва атрофидагиларнинг хавфсизлиги учун яна бир бор вакцинанинг янги турини қабул қилиб эмланди. Чунки аввалгилардан фарқли ўлароқ вируснинг янгича турлари инсоният бошига хавф солмоқда. Шу боис бу борада барчамиз бирдек огоҳ бўлишимиз зарур.

Депутат ҳам ушбу эхтиёткорлик чораларига қатъий амал қилиб вакцинанинг янги турини қабул қилишдан эринмади. Аксинча, қолган ватандошларимизни ҳам ушбу хайрли ишга чорлади.

 

Нурмат ОРИПОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+