Янгиариқда сайловчилар билан мулоқотлар кўчат экиш маросими билан давом этди

16.11.2021 16:11:19

Янгиариқ туман Кенгаши депутати Шавкат Худайберганов партиямизнинг энг фаол депутатлари сирасига киради. Уни доим сайловчилари орасида учратиш мумкин.   

Куни кеча депутатнинг “Янгиер” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабули ҳамда  яккама-якка мулоқоти ҳар галгидай самарали кечди.

Мулоқот давомида  Фотима  Вапаева ва бошқалар  маҳаллада ичимлик суви ҳамда оқова суви таъминоти йўқлигидан қийинчиликлар бўлаётгани, боғ-роғлар, дов-дарахтлар сувсизликдан  қуриб  бораётгани    тўғрисида баён этишди.

Қурбоной Собирова  маҳалла ҳудудидан ўтувчи ёп кўпригида  қулаш  холатлари пайдо бўлгани тўғрисидаги шикоятига асосан, депутат етакчилигидаги фаоллар жойга бориб кўприк ҳолати билан танишдилар. Хақиқатан ҳам кўприк носоз ҳолатга келиб қолгани  аниқланди.

Нураддин Жуманиёзова ва бошқалар маҳалладаги  Шоликор кўчасидаги  йўл ўта таъмирталаблиги сабаб,  маҳалла аҳолиси, йўловчилар учун муаммолар туғилаётгани  тўғрисида  гапиришди.

Шунингдек, сайловчиларнинг  бандлик,  тиббиёт ва бошқа  соҳаларга тегишли  муаммолар юзасидан  билдирилган мурожаатлари  юзасидан депутат ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли жойларга депутатлик сўровлари жўнатилди ва ижросини депутат назоратга олди.

Мулоқотлар жараёни  депутат етакчилигида  маҳалла ҳудудидаги экилмай турган майдонга кўчат  ўтказиш ишлари билан давом этди.

 

Барногул САПАЕВА,

“Адолат” СДП

Янгиариқ туман Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+