Янгиариқлик "Ёш адолатчилар" ғолиблик учун курашди

19.11.2021 00:11:37

«Конституция билимдони» кўрик-танлови ёшлар ўртасида ўзига бўлган ишонч, масъулият, интилиш ва изланувчанлик каби серқирра қобилият эгаларининг ўзаро курашига имконият яратиши билан бир қаторда, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва Бош Қомусимиз тўғрисидаги билимларини бойитишда хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

Янгиариқ туманидаги 11-сон ихтисослаштирилган мактаб интернатида туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган мазкур танловнинг туман босқичи ҳам ана шу жиҳатларни ўз ичига олди.

Бир-биридан қобилиятли иштирокчи ёшлар танловда билим ва кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

Ҳамкор ташкилот вакилларидан таркиб топган ҳакамлар танлов шартларини адолатли баҳолаб бордилар.

Натижада, 1-ўринни 11- ИМИ ўқувчиси Иқболой Палванова ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 2-ўринни 38-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Наргиза Ибрагимова, 3-ўринни 21-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Ёқутжон Матчанова эгалладилар.

Танлов шартларини фаоллик билан бажарган барча иштирокчилар партия туман Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Барногул САПАЕВА,

«Адолат» СДП Янгиариқ туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+