Янгиҳаётда Конституциявий ислоҳот тадбири сенатор иштирокида ўтказилди

15.07.2022 16:07:50

Янгиҳаёт туманида халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутатлари, ҳокимият ходимлари, туман маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида, “Янги Ўзбекистон –ижтимоий давлат” тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш мақсадидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 28-ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалалар ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳолига тушунтириш, шунингдек, Сенат, Сенат Кенгаши ва Қўмиталарнинг қарорлари ижроси, Сенатга келиб тушаётган фуқаролар мурожаатлари ва уларга ёрдам кўрсатиш масаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган ушбу учрашувда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Маруфова Гулнора Махмудовна ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова Гулрух Анваровна қатнашдилар.

тошшаҳар2

Маърузачилар сенатор Маруфова Гулнора Махмудовна ва Агзамова Гулрух Анваровна муҳокама давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил, моддама-модда тўхталиб ўтиб, келиб тушаётган таклифларнинг салмоқли қисми инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини ҳамма нарсадан устун қўйиш, сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, хусусий мулк ҳимоясини муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни яхшилашга доир масалалардан иборат эканлигини маълум қилишди.

тошшахар3

Шунингдек, барча иштирокчиларни ва туман аҳолисини мамлакатимиз келажагига дахлдорлик туйғуларини чуқур ҳис этган ҳолда Референдумда фаол иштирок этишга даъват этдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди, фикр ва мулоҳазалари тингланиб, билдирилган таклифлар муҳокама этилди.

 

                     Шохруҳ ШОМУРОДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутат ёрдамчиси       

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+