Янгиланаётган  Ўзбекистонда  аёлларнинг  ижтимоий–сиёсий фаоллигини оширамиз

05.11.2020 10:11:33

Жамиятнинг асосий халқаси бўлмиш оилани аёлсиз тасаввур қилиш қийин. Аёлга муносабат – миллат, давлат, эртанги кун ва келажак авлодга  бўлган ҳурматни намоён этишнинг асосий мезони ҳисобланади. Аёлга бўлган  ҳурмат – бу, энг аввало, жамиятимизнинг  келажаги ҳисобланган  оилани  ҳурмат  қилишдир.

Ўзбекистон  мустақилликка эришгандан сўнг, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги  биринчи қадамлардан бири  бу – Ўзбекистон Республикаси Конститициясининг  46-моддасида  “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” – деб эътироф этилиши бўлди.  Шу билан мамлакатимизда  аёллар жамиятимизнинг фаол аъзоси сифатида барча соҳаларда  кенг қамровли  иштирок этиш ҳуқуқи кафолатланди.

Ўзбекистон  “Адолат”  СДП  нинг сайловолди дастурида  илгари сурилганидек, биз жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида  хотин-қизлар  фаоллиги  ва  ролини оширишда  давом этиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишни  мустаҳкамлаш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотларни изчиллик билан амалга ошириш  тарафдоридир. Бугунги кунда  давлатимиз  раҳбари томонидан  қабул қилинаётган фармон ва қарорлар, Парламент томонидан қабул қилинаётган  қонунлар  жумладан, 2019 йил 7 мартдаги Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада  кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга  оид чора – тадбирлар тўғрисида”ги  қарори,   2019 йил  2 февралдаги  “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  ва  оила институтини  мустаҳкамлаш  соҳасидаги  фаолиятини  тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5325 – сонли  Фармони,  2019 йил 2-сентябрдаги  “Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги”  ЎРҚ-561-сонли  қонуни, 2-сентябрдаги  “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ  ҳамда имкониятлар  кафолатлари  тўғрисида” ги ЎРҚ-562-сонли  Қонуни қабул  қилинди. Меҳнат кодексининг 234-моддаси тартибида қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили бериладиган  бўлди ва икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига  уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани  овқатлантириш  учун бериладиган  танаффуслар  ҳисобидан иш берувчи билан келишилган ҳолда кун  давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш  ҳуқуқи берилади.

Партиямиз ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлашда партия олдида турган  муҳим вазифалар”  мавзусида ҳамда  ҳафтанинг ҳар жума куни “Адолат”нинг аёлларга  психологик кўмак куни”  маҳаллаларда  аҳоли билан  учрашувлар, давра суҳбатлари  ташкил этилиб,  бугунги кунда аёлларимизни қийнаб келаётган муаммолар уларнинг ечими ҳақида  ҳуқуқшунослар томонидан маслаҳатлар  бериб келинмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари этиб уларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининиг самарали амалга оширилишини  таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари  ва  қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларниниг  мамлакат ижтимоий-сийсий  ҳаётидаги роли ва фаоллигини  ошириш, хотин-қизлар  муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли  рўйхатларини тузиш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, қишлоқ  жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли  қўллаб-қувватлаш  амалга оширилмоқда.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда юқоридаги норпматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишининг бош  мақсади; жамиятда, турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда хотин-қизларга  нисбатан муносабатни янада яхшилаш, уларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бугун ҳар бир аёл пассив кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг  фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлиши керак.

 

 

Ш. Луқмонова,

Қарши туман 26 - умумий ўрта

таълим мактаби ўқитувчиси, партия фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+