Янгиланаётган Ўзбекистон - янгича сайлов

28.01.2021 21:01:26

Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ–742-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирда қабул қилиниши қонунчилигимизда бир қатор қулайликлар яратилади.

Бугунги кунда миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш
ва амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, мамлакатимизнинг сиёсий нуфузини янги босқичга кўтариш,
халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

2019 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида юзага келган бир қатор камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, халқаро ташкилотларнинг айрим мақбул тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини халқаро ҳамжамиятга етказиш зарурати мавжуд. Бу эса сайлов жараёнларини билан боғлиқ қонунчиликни ислоҳ этиш,  халқаро тажрибадан келиб чиқиб  фуқароларимизда сайловларда овоз бериш  билан боғлиқ фаол позициясини шаклллантиришга алоҳида аҳамият қаратишимизни тақозо этмоқда.

Ўтказилган сайловлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, муҳим сиёсий жараённинг ҳар доим декабрь ойининг учинчи ҳафтасида ўтказилиши фуқароларимизнинг сиёсий тадбирларда фаол иштирок этишига, шу билан биргаликда сайловлардан кейинги муҳим сиёсий жараёнларнинг самарали ўтишида  ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Сайлов жараёнларини октябрь ойига ўтказилиши эса фуқароларимизнинг муҳим сиёсий жараёнлардаги тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирокини таъминлабгина қолмай уларнинг сиёсий жараёнлардаги ролини кучайтиришга хизмат қилади.

 

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Жиззах вилоят Кенгаши

Мафкуравий ишлар бўйича
 бош мута
хассис

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+