Янгиланаётган жамиятда партиявий позиция мустаҳкам бўлиши керак

27.08.2021 18:08:19

Қарши шаҳридаги Қашқадарё технологик транспорт очиқ ҳиссадорлик жамияти тадбиргоҳида “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят ташкилотининг IX-конференцияси бўлиб ўтди.

Бунда маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар, фахрийлар, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, ёш адолатчилар, хотин-қизлар қаноти вакиллари, анжуманга сайланган делегатлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Биргина шу йилнинг ўтган ойлари давомида партия ташкилотлари томонидан турли мавзуларда 800 дан ортиқ тадбирлар уюштирилди. Ўтган 3 йил ичида партия аъзолари сони 20 минг нафарга ўсди. Жумладан, бошланғич партия ташкилотлари ҳам 20 тага ортиб, 356 тага етди. Партиявий-ташкилий ишларни намунали йўлга қўйишда Миришкор, Касби, Шахрисабз туманлари ва Қарши, Шахрисабз шаҳар партия Кенгашлари ҳозирги замон талаби асосида иш юритиб, “Адолат” СДПнинг халқ орасидаги нуфузини оширишга катта ҳисса қўшаяптилар.

Анжуманда вилоят Кенгаши партиянинг сайловолди дастуридаги демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, маънавий жуфтлашган жамиятни шакллантириш жараёнларида ўз ролини кучайтиришни мақсад қилиб қуйганлиги алоҳида эътироф этилди.

Бу йил Президент сайловига барча кучлар сафарбар этиш, партия тизимларида ишни ҳозирги кун талаби асосида ташкиллаштириш, партия кадрлари ва фаолларининг мақсадли ва собитлик билан фаолият кўрсатишларини талаб қилади. Шу мақсадда тадбирлар, давра суҳбатлари, партиявий ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Партия аъзоларининг сиёсий билимларини ошириш, уларга сайлов жараёнида самарали фаолият кўрсатишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари кўрилган.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ёшлар иттифоқи ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш “Адолат қабулхона”лари ишини тубдан яхшилаш, аҳоли муаммоларини бартараф этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Конференцияда партия Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Қурултойига вилоят партия ташкилотларидан делегатлар сайланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан конференциянинг қарори қабул қилинди.

Анжуман сўнгида партия ғояларига содиқ, ташаббускор, фидокор, фаолларга фахрий ёрлиқ ва мукофотлар топширилди.

 

Абдулазиз АБДИЕВ,

“Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+