Яқин қўшничилик хавфсизлик ва ривожланиш асосидир

14.06.2021 13:06:07

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарларининг учрашуви икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатларининг янада мустаҳкамланишига йўл очди. Таъкидланганидек, давлат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли биродар мамлакатларнинг муносабатлари тенг хуқуқли ва ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилганининг ифодасидир.

Ўзбек ва тожиклар ўртасидаги муносабатлар, яқин қўшничилик икки республиканинг ривожланиши ва иқтисодиётининг юксалишига олиб келади.      Шундан келиб чиқиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, cаноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ҳудудлар ўртасидаги шерикликни ривожлантиришга алоҳида этибор қаратилди. Айтиш лозимки, транспорт ва транзит ташишшлар соҳасидаги ҳамкорлик стратегик йўналишдир. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Президенти шаҳарлар ўртасидаги ҳаво транспорти ва автобус қатновлариниг кенгайтирлишини таклиф этди.

Энг эътиборлиси, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашишга келишиб олинди. Бу айни вақтда Афғонистонда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб қандай йўл тутиш лозимлигини ҳам кўрсатади. Тинчлик ва хавфсизлик ҳамма вақт долзарб аҳамиятга зга. Қўшнинг тинч-сен тинч, дейдилар. Шу маънода Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон бўйича тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаш, қўшни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уни иқтисодий фаол шерикликка жалб этиш масаласи кўрилдики, бу Афғонистон диёрида тинчликни ва фаровонликни таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарларининг учрашуви яқин қўшничилик муносабатларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Мадаминжон МАДАЗИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+