Яратганнинг беҳисоб неъматлари ичида энг буюги ва бебаҳоси сиҳат-саломатликдир!

07.05.2021 09:05:21

“Соғлиқ – бу ҳаммаси, лекин ҳаммаси – соғлиқсиз ҳеч нима”, деган эди Суқрот.

Аллоҳ таолонинг энг буюк мўъжизаларидан бири бу инсондир. У она қорнида пайдо бўлиб, туғилиб, улғайиб то умрининг охиригача соғлигини асраш, уни эҳтиёт қилиши зарурлиги табиблармиз, шифокорларимиз томонидан азал-азалдан таъкидлаб ўтилган.

Инсон саломатлиги унда нафақат касаллик ёки жисмоний нуқсонларнинг йўқлиги, балки жисмоний ва руҳий хотиржамлиги, саломатлигини яхшилаш ва муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар - тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, ўз вақтида ҳордиқ чиқариш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, унумли меҳнат қилиш, инсон саломатлигини яхшилаш ва муҳофаза қилишнинг муҳим омилларидан саналади.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги  “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонида  мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, жамоатчилик томонидан тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш бўйича бир қанча топшириқлар берилди.

Ушбу фармонда соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларига жуда катта эътибор қаратилганлиги, ўтган пандемия даврида уларнинг қилган фидокорона беминнат меҳнатлари учун муносиб тақдирлаш деб ўйлайман. Айниқса, биринчи навбатда, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман(шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб бир қанча турдаги тиббиёт ходимлари штатларининг яратилиши ҳалқимизга янада қулайликлар туғдиради. Бунга мисол қилиб оилавий поликлиникалардаги тартибсизликлар, соатлаб навбат кутган ёш болали аёллар, қўлида ҳасса таянган қариялар ёки давлат корхоналарида белгиланган соат бўйича шартнома тузиб ишлайдиган аҳолининг оҳу ноласи етиб боргандек гуё. Бундан ташқари соғлиқни сақлаш ва  тиббиёт ташкилотларига ҳам бир қанча шарт-шароитлар яратиб берилди.

Бугунги кунда бутун дунёда пандемия шароитида дори-дармон ва тиббий муолажаларга бўлган эхтиёжни кучайганлиги сабабли унинг нарх-наволари жуда қимматлиги ҳеч кимга сир эмас. Президентимизнинг ўз ҳалқи соғлиги ва келажаги учун қайғуриб чиқараётган фармонларининг ижросини таъминлашда биз фуқоролар ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз зарур. Агарда биз Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан чиқарилаётган ҳар бир Фармон, Қарор ва Қонунлар ижросини ўз вақтида англаб етиб, ижросини таъминлаш ҳар бир Ўзбекистон фуқоросининг бурчи, деб ўйлайман. Шундагина биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!

 

                           

                                                        Шаҳноза ОЧИЛОВА,

                                                                  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

                                                                  Марказий аппарати

                                                        Мафкуравий ишлар бошқармаси

 бош мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+